platina.uz

Халқаро жиноий суд ўз прокурорига қарши тергов ўтказмоқчи

Карим Хон жинсий зўравонликда гумонланмоқда. У аввал Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер сўраганди. 

Жаҳон
9 ноябрь, 9:44
Халқаро жиноий суд ўз прокурорига қарши тергов ўтказмоқчи

Халқаро жиноий суднинг бошқарув органи ўз прокурори Карим Хонга нисбатан ташқи тергов бошлайди, дея хабар беради Reuters манбалари.

У илгари жинсий зўравонликда айбланган. Карим Хон айбловларни рад этди.

Прокурор тергов давомида ўз ваколатларини тўхтатиб қўйишга чақирилди, деб ёзади Reuters ХЖС аъзолари ўртасида тарқатилган ички ҳужжатга таяниб.

Текширув Рим статутига аъзо давлатлар Ассамблеяси йиғилишида келишиб олинган.

Халқаро жиноий суд 120 га яқин давлат томонидан имзоланган Рим статутига асосланади. Суднинг юрисдикцияси Россия, АҚШ, Хитой, Исроил ва бошқа кўплаб давлатлар томонидан тан олинмаган.

2023 йилнинг март ойида ХЖС Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмени Мария Лвова-Беловани, 2024 йил июнида эса Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берган. Карим Хон, шунингдек, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер берилишини талаб қилди.

2023 йил май ойида Россия Ички ишлар вазирлиги жаноб Хоннинг ўзини қидирувга берган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+