platina.uz

Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Парда Шукуров эса халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Жамият
6 ноябрь, 9:40
Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги.

Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Б ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилган. Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шавкат Шариповнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда депутат Шукуров Парда Шукурович халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Жиззах вилояти ҳокими лавозимига Салиев Эргаш Алибекович номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Якунда Салиев Эргаш Алибекович Жиззах вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

Аввал Самарқанд, Хоразм, Навоий вилоятларида ҳам ҳоким тасдиқланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+