platina.uz

Жиззах ҳокими участкалари олиб қўйилган шахслар учун миллиардлаб пул ажратди

Зомин тумани аэропорти реконструкция қилинаётгани муносабати аҳолидан ер участкалари олиб қўйилган. 

Жамият
20 июнь, 11:22
Жиззах ҳокими участкалари олиб қўйилган шахслар учун миллиардлаб пул ажратди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг "Вилоятда жамият ва давлат манфаатлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича" қарори эълон қилинди.

Унда Зомин тумани аэропорти реконструкция қилинаётгани муносабати билан олиб қўйилган ер участкалари сабаб етказилган зарар учун 12 млрд. сўм ажратиш бўйича маълумот берилган.

Қарорга кўра, ер участкаларини олиб қўйиш сабаб жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғармадан 3,5 млрд. сўм ажратилиши белгиланган.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Жиззах вилояти ҳокими биринчи ўринбосари А,Мустанов зиммасига юклатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+