platina.uz

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати тушиб кетиши кутилмоқда

 5-8 ноябр кунлари республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Баъзи жойларда ҳарорат 3 даража совуққача пасаяди. 

Жамият
4 ноябрь, 17:42
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати тушиб кетиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати тушиб кетиши кутилмоқда.

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқни, баъзи жойларда 3 даража совуқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.

5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча фуқаролардан иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+