platina.uz

Ўзбекистон шимолида 8-13 даражагача совуқ бўлиши кутиляпти

22 январ куни мамлакат ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади, айрим ҳудудларда қор ёғади. 

Жамият
20 январь, 13:01
Ўзбекистон шимолида 8-13 даражагача совуқ бўлиши кутиляпти

Ўзбекистонда ушбу ҳафтада ҳаво шимолда 13 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво ҳарорати 7-12 даражагача, жанубий ҳудудларда баъзи жойларда 15 даражагача илиқ бўлади. Шамол тезлиги айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Эртага республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. Айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик эҳтимоли паст. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Чоршанба куни мамлакат ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши, Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлиши кутилмоқда, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқдан ошмайди.

Пайшанба куни куннинг биринчи ярмида республиканинг фақат марказий ва шарқий ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи, 2 даража совуқ-3 даража илиққача, шимолий ҳудудларда кечаси 8-13 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.

Жума куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқдан ошмайди, кундузи 2-7 даража илиққача, шимолда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Ҳафта давомида республика бўйлаб туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб турган ҳолда 7-12 м/с тезликда эсади, 21-23 январ кунлари айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. 21-22 январ кунлари 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 10-12 даражагача илиқ бўлади.

Эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Чоршанба куни ёмғир ёғиши, қорга айланиши кутилмоқда, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи ҳаво ҳарорати 1-3 даража илиқ бўлади.

Пайшанба куни кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 4-6 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+