platina.uz
Жамият

Пойтахтда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади

Дарахтларни ҳар ким ўзи хоҳлаган жойда — уй ҳовлисида, корхона ҳудудида ёки ҳокимият тавсия этган бошқа мақбул жойларда экиши мумкин.

Пойтахтда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 9 ноябрь куни пойтахтда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади.

Ҳокимлик барча ташкилотлар, корхоналар ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чорламоқда.

Пойтахтнинг иқлим шароити ва мавсумий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ягона экотизимни сақлаш мақсадида, мутахассислар дарахтларнинг яхши илдиз отиши учун қаламчалар ўрнига 2 ёшдан катта кўчатларни экишни ва суғориш тизими мавжуд жойларни танлашни тавсия этмоқда.

Шунингдек, манзарали дарахтлардан чинор, лола дарахти, липа, каталпа, заранг, қайрағоч, эман, оқ/пушти акация каби турларига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid