platina.uz

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

2024 йил сентябр ойида умумий инфляция йиллик 10,5 фоизни ташкил этиб, III чорак давомида ўзгармаган. 

Иқтисод
6 кун аввал, 12:44
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 13,5 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирди.

Макроиқтисодий ривожланиш прогнозлари ва инфляция омиллари бўйича кутилмалардан келиб чиқиб, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

2024 йил сентябр ойида умумий инфляция йиллик 10,5 фоизни ташкил этиб, III чорак давомида ўзгаришсиз қолди. Базавий инфляция динамикаси юқори истеъмол талаби, ёқилғи ресурслари нархи ва тарифларини эркинлаштирилишини хизматлар нархларига ўтиши ҳамда айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши таъсирида сентябр ойида йиллик 7,1 фоиз доирасида шаклланди.

Мева ва сабзавотлар ўртача нархларида пасайиш динамикаси давом этиб, умумий инфляцияни пасайтирувчи омиллардан бўлмоқда.

Октябр ойидаги ҳафталик кузатувлар истеъмол товарлари нархларининг нисбатан барқарор бўлганлигини ва ойлик ўзгариш ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичлардан паст шаклланишини кўрсатмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ҳамда инфляциянинг жорий ва прогноз даражаси ўртасидаги тафовут юқорилигича қолмоқда.

Сентябрда ўтказилган сўров натижаларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 13,3 фоизни, тадбиркорларнинг кутилмалари эса 12,6 фоизни ташкил этди.

Жорий йилнинг сўнгги чорагида нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари таъсирида инфляцион жараёнларнинг маълум даражада пасайиши ҳамда йил якунида умумий инфляциянинг 9,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+