platina.uz

Халқаро жиноий суд Мўғулистонга айблов қўйди

Бу Владимир Путиннинг ушбу давлатда ҳибсга олинмагани билан боғлиқ. 

Жаҳон
25 октябрь, 14:54
Халқаро жиноий суд Мўғулистонга айблов қўйди

Мўғулистон Россия раҳбари Владимир Путинни ҳибсга олишдан бош тортиб, Рим статутини бузган дея топилди.

Гаагадаги Халқаро жиноий суди (ХЖС) Мўғулистон Владимир Путинни мамлакатга ташрифи чоғида ҳибсга олишдан бош тортиб, суд ишига тўсқинлик қилган ва Рим статутини бузганини расман тан олди.

Ташкилот матбуот баёнотида айтилишича, кейинги чора-тадбирлар масаласи "Мўғулистон талабни рад этишининг жиддийлиги сабабли" ХЖСга аъзо давлатлар Ассамблеясига юборилган.

Ушбу айблов Мўғулистон учун қандай оқибатларга олиб келиши номаълум: судда давлатни ўз мажбуриятларини бажаришга мажбурлаш механизмлари ҳозирча йўқ.

Путин шу йилнинг сентябрида Мўғулистонга ташриф буюрган эди. Бу ташриф Россия президентининг Рим статутини имзолаган давлатлар орасида 2023 йилнинг март ойидан кейин биринчи ташрифи бўлди. Худди шу вақтда суд уни ҳибсга олишга ордер берганди.

Россия низомни имзоламади ва суднинг юрисдикциясини тан олмайди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+