platina.uz

Президент EХҲТнинг парламент сайловини кузатиш миссияси раҳбарини қабул қилди

Учрашувда бўлажак парламент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари юзасидан  фикр алмашилди.

Сиёсат
25 октябрь, 18:49
Президент EХҲТнинг парламент сайловини кузатиш миссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябр куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (EХҲТ ДИИҲБ) парламент сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари Дуглас Уэйкни қабул қилди.

Учрашувда мамлакатда бўлажак парламент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Ўзбекистон билан EХҲТ ва унинг институтлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқот ўрнатилгани, хусусан, бюро билан унумли ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди, дейилади хабарда.

Бўлажак парламент сайловига тайёргарлик кўриш доирасида ДИИҲБ кузатувчилари миссияси фаол ишлаётгани юқори баҳоланди. Бюро экспертлари миллий сайлов тизимини такомиллаштириш жараёнида иштирок этдилар. Улар билдирган тавсия ва таклифларнинг аксарияти инобатга олиниб, мамлакатимиз қонунчилигига татбиқ этилди.

Бу галги сайлов илк бор янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг парламент ва маҳаллий вакиллик органларининг ролини кучайтиришни назарда тутувчи қоидалари асосида аралаш сайлов тизими бўйича ўтказилаётгани алоҳида таъкидланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+