platina.uz

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги тизимида тайинловлар амалга оширилди

Дарябай Кайпов Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. 

Иқтисод
24 октябрь, 13:25
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги тизимида тайинловлар амалга оширилди

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги соҳаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, Шуҳрат Тешаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бунгача у Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Шуҳрат Тешаев меҳнат фаолияти давомида “Пахта” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

2014-2016 йилларда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлган. 2016-2018 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори, 2018-2019 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Дарябай Кайпов Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди.

Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+