Кўчат экишда энг кўп қўшиб ёзган ҳудудлар айтилди
Президент Бош прокуратурага бу борадаги назоратни кучайтиришни топширди.
Суғориш тизими йўқ жойга Тошкент шаҳрида 322 минг, Самарқандда 96 минг, Тошкент вилоятида 67 минг, Қорақалпоғистонда 61 минг, Бухорода 24 минг, Навоийда 15 минг кўчат экилган.
Ҳисоботга қўшиб ёзиш энг кўп Бухоро, Тошкент, Андижон, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида қайд этилган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бугун ўтказаётган селекторда айтилган.
Қайд этилишича, яшиллик даражасини ошириш бўйича ислоҳотларни кўп ҳокимлар тушуниб етмаяпти. Баҳорда 28 та туман дарахт экишда режани бажармаган.
Шу муносабат билан давлат раҳбари Бош прокуратурага соҳадаги назоратни кучайтиришни топширди.
Ҳар бир ҳоким, вазир, ташкилотга қаерга, қанча кўчат экиш эгаси, жойи, суви ва маблағи билан аниқ белгилаб бериш топширилди, мутасаддилар бунинг ижроси бўйича қатъий сўров бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.