Томас Тухел Англия термаси бош мураббийи этиб тайинланди
Тухелдан аввал ушбу термани фақатгина икки нафар британиялик бўлмаган мураббий бошқарган.
Германиялик мураббий Томас Тухел Англия терма жамоасининг янги бош мураббийига айланди. Англия футбол ассосиацияси бу хабарни тасдиқлади.
"Челси" нинг собиқ бош мураббийи, немис футбол мутахассиси Томас Тухел Англия футбол жамоасини бошқаришга рози бўлган.
Тухел футбол тарихида Англия миллий футбол жамоасининг британиялик бўлмаган учинчи мураббийига айланади.
Илгари Англия терма жамоасини швед Свен-Йоран Эрикссон ва италиялик Фабио Капелло ҳам бошқарган.
Британиялик Гарет Саутгейт 2024 йил ёзида Испанияга қарши Еропа чемпионати финалида учралган мағлубиятдан сўнг бош мураббийликдан истеъфога чиқди.
51 ёшли Тухел ўтган мавсум охирида "Бавария"ни,ундан олдин Лондоннинг "Челси" клубининг собиқ мураббийи эди.
Шунингдек, у ПСЖ билан ҳам катта муваффақиятларга эришди ва клуб билан иккита Франция чемпионати ва бир нечта миллий кубок турнирларида ғолиб чиқди.