Ўзбекистоннинг Глобал очлик индексидаги ўрни эълон қилинди
Мамлакат аҳолисининг 5 фоиздан камроғи озиқ-овқат муаммосига дуч келмоқда. Бу жаҳон ва Марказий Осиёдаги энг яхши натижалардан саналади.
Халқаро озиқ-овқат сиёсати тадқиқот институти экспертлари томонидан тузилган Глобал очлик индексига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 5 фоиздан камроғи доимий озиқ-овқат танқислигига дуч келмоқда. Бу жаҳон бўйича энг яхши натижалардан биридир.
Қолган Марказий Осиё республикалари қуйидаги ўринларни эгаллади:
Қирғизистон 6,8 балл билан 127 давлат орасида 36-ўрин;
Қозоғистон – 25 ва 5,3 балл;
Туркманистон - 50 ва 9,5 балл;
Тожикистон - 65 ва 13,7 балл.
Бу мамлакатларнинг деярли барчаси "паст" очлик даражаси бўлган иштирокчилар рўйхатида, фақат Тожикистон "ўртача" тоифасида.
Очлик билан боғлиқ муаммолар бўлмаган ТОП 10 та давлатга Беларус, Босния ва Герцеговина, Чили, Хитой, Коста-Рика, Хорватия, Эстония, Грузия, Венгрия, Қувайт киради.
Рейтинг муаллифлари Жанубий Судан, Бурунди, Сомали, Яман, Чадни очлик муаммоси оғир давлатлар деб тан олди.