Инсоният озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини чиқиндига ташлаб юбормоқда
БМТ маълумотларига кўра эса ҳозирда 783 миллион киши очликдан азият чекади.
Сайёрамизда 800 миллиондан ортиқ одам озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда.
Шу билан бирга, БМТнинг Атроф-муҳит дастури маълумотларига кўра, ишлаб чиқарилган озиқ-овқат қолдиқларининг 19 фоизи чиқиндига ташлаб юборилади.
Инсоният дунёдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли бешдан бир қисмини исроф қилади. БМТ ҳисоботи иқлим ўзгариши сабабларини бартараф этишга бағишланган глобал нодавлат ташкилот WRAP билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ҳисоботга кўра, 2022 йилда 1,05 миллиард тонна озиқ-овқат чиқиндилари (шу жумладан, ейилмайдиган қисмлар) ишлаб чиқарилган бўлиб, аҳоли жон бошига 132 килограммни ва истеъмолчиларга тақдим этиладиган барча озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли бешдан бир қисмини ташкил этади.
2022 йилда умумий озиқ-овқат чиқиндиларининг 60 фоизи уй хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган, озиқ-овқат хизматлари 28 фоиз ва чакана савдо 12 фоизни ташкил қилади.
"Озиқ-овқат чиқиндилари глобал фожиадир. Бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат исроф бўлаётгани сабабли бугун миллионлаб одамлар оч қолади", — деди UNEP ижрочи директори Ингер Андерсен. "Бу нафақат жиддий ривожланиш муаммоси, балки ортиқча чиқиндиларнинг оқибатлари иқлим ва табиатга жиддий зарар етказади. Маълумки, мамлакатлар бу масалага эътибор қаратса, озиқ-овқат йўқотилиши ва исрофгарчилигини сезиларли даражада камайтириши, иқлим таъсирини ва иқтисодий йўқотишларни камайтириши, глобал мақсадлар сари олға силжишни тезлаштириши мумкин".
Ҳар бир инсон йилига 79 килограмм озиқ-овқат ва озиқ-овқат қолдиқларини ташлайди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сайёрамизда саккиз юз миллионга яқин одам озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда.
Озиқ-овқат чиқиндилари, дея таъкидлайди ҳисобот муаллифлари, глобал иқтисодиётга зарар етказишда давом этмоқда ва иқлим ўзгариши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва вайрон бўлишига ҳисса қўшмоқда.