Ўзбекистоннинг очлик индексидаги ўрни маълум бўлди

Индексда Беларус, Босния ва Герцеговина, Чили давлатлари энг яхши натижани кўрсатган. 

Жамият
8 сентябрь 2023 йил
Ўзбекистоннинг очлик индексидаги ўрни маълум бўлди

Global Hunger Index 2022 йил учун халқаро миқёсдаги очлик индексида Ўзбекистон энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида 5,6 балл билан 21-ўринни эгаллади.

Ушбу кўрсаткич ижобий натижа бўлиб, мамлакат озиқ-овқат етишмовчилигига дучор бўлмаслигини англатади. 

Глобал очлик индексининг етакчи поғоналарида Беларус, Босния ва Герцеговина, Чили давлатлари жойлашган. Энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси ва Яман мамлакатларида кузатилмоқда.

МДҲнинг қолган давлатлари қуйидаги ўринларни эгаллади: Қозоғистон — 24; Россия — 28; Арманистон — 32; Озарбойжон — 36; Украина — 36; Қирғизистон — 40; Тожикистон — 67.

Жорий йилда Глобал очлик индексда 121 та мамлакат иштирок этди. Бу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади: тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+