platina.uz

Канада олти нафар ҳинд дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди

Ҳиндистон ҳам бунга жавобан олти нафар канадалик дипломатни чиқариб юборган. Канада томони расмий Деҳлини сикх фаолининг ўлимига алоқадорликда айблаган. 

Жаҳон
15 октябрь, 11:04
Канада олти нафар ҳинд дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди
Фото: Getty Images. Канада бош вазири Жастин Трюдо.

Канада ҳукумати сикх фаоли Ҳардип Сингх Нижжарнинг ўлдирилиши бўйича тергов олиб борилаётган пайтда олти нафар ҳинд дипломатини, жумладан олий комиссарни мамлакатда чиқариб юборди.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги бу ишга дарҳол жавоб қайтарди ва олти нафар канадалик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборган.

AP хабарига кўра, Канада полицияси Ҳиндистон агентлари ҳақида хабар берганидан кейин дипломатларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган. Канада полициясига кўра, улар Ҳиндистон ҳукумати билан алоқадор ва зўравон жиноятларда қатнашган.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги бунга жавобан Канада элчихонаси олий комиссари ва унинг ўринбосари, шунингдек, элчихонанинг тўрт нафар биринчи котибини мамлакатдан чиқариб юборди. Департамент Канада полициясининг айбловларини рад этди.

Ҳардип Сингх Нижара Ҳиндистоннинг Халистон вилояти мустақиллиги учун кампания олиб борган. Ҳиндистон ҳукумати уни 2020 йилда террорчи деб эълон қилди. 2023 йил июнь ойида Ҳардип Сингх Нижара Канаданинг Суррей шаҳрида ўлдирилган.

Канада бош вазири Жастин Трюдо сикх фаолининг ўлдирилишида Ҳиндистон ҳукуматининг алоқаси борлигини айтди. Ҳиндистон айбловларни абсурд ва асоссиз деб атади. 2023 йил октябр ойида Канада Ҳиндистон сўровига биноан 41 дипломатини мамлакатга қайтарди.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+