Ўзбекистонда ҳароратнинг сезиларли даражада совиши кутиляпти
Тоғ олди ва баланд тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 13—18 даража илиққача пасаяди.
Ўзбекистонда кейинги ҳафтада ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Жорий йилнинг 13-октябр куни Ўзбекистоннинг шимолий вилоятларига, 14-17-октябрда эса республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади.
13—17-октябр кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3—8 даражагача, республика шимолида баъзи жойларда 0—2 даража совуқгача, кундузи 13—18 даража илиққача аста-секин пасаяди.
13—15-октябр кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда, баланд тоғли ҳудудларда қорга ўтиши билан ҳаво ҳарорати кучли бўлиши мумкин.