platina.uz

Марбург вируси сабаб Ўзбекистон чегараларидаги санитария назорати кучайтирилди

Ушбу вирус Руандада аниқланган бўлиб, ўлим даражаси юқори ва унга қарши вакцина йўқ. 

Жамият
9 октябрь, 11:20
Марбург вируси сабаб Ўзбекистон чегараларидаги санитария назорати кучайтирилди

Марбург вируси сабаб Ўзбекистон чегараларидаги санитария пунктлари хушёрлиги оширилди. Бу ҳақда Санэпидқўмита хабар берди.

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни ЖССТ Руандада Марбург геморрагик иситмаси қайд этилганлигини маълум қилгади.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 сентябрь ҳолатига Руанданинг 30 та округининг еттитасида, жами 26 та тасдиқланган ҳолат рўйхатга олинган ва шундан 6 та ҳолатда ўлим қайд этилган.

ЖССТ ушбу эпидемия хавфини миллий даражада жуда юқори, минтақавий даражада юқори ва бутун дунё даражасида паст деб баҳоламоқда.

Марбург вируси иситмасини олдини олиш ва унинг эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларида билан бир каторда Ўзбекистон Республикасида ҳам давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган Cанитария назорат пунктларининг (СНП) хушёрлиги оширилган.

Марбург иситмаси билан касалланишни олдини олиш мақсадида:

-Геморрагик иситма касаллигига гумон қилинган беморларни ўз вақтида аниқлаб, изоляторларга алоҳидалаш;

-гумон қилинган беморлар билан мулоқотда бўлган тиббиёт ходимлари томонидан стандарт эхтиёт чораларини кўриш, қўшимча равишда инфекцияни юқтиришини олдини олишга қаратилган шахсий химоя воситаларидан тўлиқ фойдаланиш;

-гумон қилинган беморларнинг қонига тегмаслик, бемор ажратган тана суюқликлари, шунингдек улар билан ифлосланган юзалар билан мулоқатда бўлмаслик;

-касалликнинг этиологияси, клиникаси, лаборатор ташҳисоти ва касалликни олдини олиш ва профилактикаси бўйича тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш;

-касалликни назорат қилишда хавфсиз инъекция усулларини қўллаш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, қайта ишлатилаётган тиббий асбобларни зарарсизлантириш ва чиқиндиларини хавфсиз йўқ қилиш;

-инфекция бўйича аҳолини хабардорлигини ошириш мақсадида аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш каби чоралари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Октябр ойида ЖССТ вирус бўйича огоҳлантирганди. Марбург вируси Эбола оиласига мансуб ва клиник жиҳатдан унга ўхшайди. Марбург геморрагик иситмани келтириб чиқарадиган вирусли касалликдир. Аломатлар кучли бош оғриғи, қорин оғриғи, бурун ва оғиздан қон кетишини ўз ичига олади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+