ЖССТ янги хавф - Маргбург вирусидан огоҳлантирди
Вирусдан ўлим даражаси 88% га этади, ҳозирда Марбургга қарши вакцина йўқ.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Руандада касалликнинг биринчи ҳолатлари қайд этилганидан кейин янги Марбург вируси эпидемияси хавфи ҳақида огоҳлантирди.
26 сентябрь ҳолатига кўра, жами 26 та ҳолат, жумладан, саккизтаси ўлим ҳолати қайд этилган. Руанданинг 30 та ҳудудидан еттитасида бундай ҳолатлар аниқланган.
Аксарият ҳолатлар Руанда пойтахти Кигали шаҳридаги иккита тиббиёт ташкилоти ходимларидир. ЖССТ маълумотларига кўра, эпидемия хавфи миллий ва минтақавий даражада жуда юқори, аммо глобал даражада паст.
Марбург вируси Эбола оиласига мансуб ва клиник жиҳатдан унга ўхшайди. Марбург геморрагик иситмани келтириб чиқарадиган вирусли касалликдир. Аломатлар кучли бош оғриғи, қорин оғриғи, бурун ва оғиздан қон кетишини ўз ичига олади.
Вируснинг ўлим даражаси 88% га этади. Ташкилотнинг қайд этишича, ҳозирда Марбургга қарши вакцина йўқ. Уни даволаш симптоматик, иммунитетни сақлаш учун препаратлар қўлланилади.