platina.uz

АҚШга ўта ҳалокатли тўфон хавф солмоқда

"Милтон" тўфони сўнгги юз йилликдаги энг йирик табиий офатлардан бўлиши мумкин. Президент Байден шу сабабдан Германияга сафарини бекор қилди, Флоридада миллионлаб кишилар кўчирилиши кутиляпти. 

Жаҳон
9 октябрь, 9:59
АҚШга ўта ҳалокатли тўфон хавф солмоқда

АҚШ президенти Жо Байден АҚШнинг Флорида штати қирғоқларига яқинлашиб келаётган "Милтон" тўфони сўнгги юз йилда ушбу минтақадаги энг ҳалокатли довуллардан бирига айланиши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ Оқ уй матбуот хизмати президент довул туфайли шу кунларга режалаштирилган Германия ва Ангола сафарларини кейинга қолдиришга қарор қилингани ҳақида хабар берган эди.

Сешанба куни кучайиб бораётган "Милтон" тўфони "Ҳелена" довулидан сўнг Флорида кўрфази қирғоғига кириб келди. Бир миллиондан ортиқ штат аҳолисига бўрон Тампа ҳудудига тушишидан олдин эвакуация қилиш буюрилган. Бу ҳақда "Америка Овози" ёзмоқда.

Душанба куни шиддат билан кучайиб, рекорд даражадаги энг кучли довуллардан бирига айланган бўрон чоршанба куни қуруқликка тушиб, икки ҳафтадан камроқ вақт олдин "Ҳелен" тўфони вайрон бўлган Флориданинг ғарбий қирғоқларига таҳдид солиши кутилмоқда.

Кўрфазда бўроннинг пайдо бўлиши 1921 йилдан бери биринчи марта кузатилмоқда.

"Милтон" Флориданинг ғарбий-марказий қисмидаги энг ҳалокатли довуллардан бири бўлиш потенциалига эга", деди Миллий довуллар маркази.

Охирги маълумотларга кўра, бўрон яна кучая бошлаган ва ҳозир соатига 165 миля (257 км) тезликда ҳаракатланмоқда. Довул Мексика кўрфазида пайдо бўлган ва аллақачон Юкатан ярим ороли қирғоқлари бўйлаб ўтиб кетган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+