platina.uz

Фарғонадаги цемент заводига қарши иш қўзғатилиб, чора кўрилди

Корхона томонидан 20,6 минг тонна цемент биржа савдоларига қўйилмасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиб юборилган. 

Жамият
7 октябрь, 13:13
Фарғонадаги цемент заводига қарши иш қўзғатилиб, чора кўрилди

Рақобат қўмитаси Фарғонадаги цемент заводига қарши чора белгилади. Завод манипуляция ҳаракатларини содир этишда ҳам айбланган.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 29-бандига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган.

Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторнинг натижасида, “SHAFFOF SEMENT SANOAT” МЧЖ ҚК томонидан 2023 йил январь-декабрь ва 2024 йил январь-июль ойларида 298 та ҳолатда 20 645 тонна цемент маҳсулотини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ушбу маҳсулотни 2023-2024 йиллар давомида сотиш кунларидаги нархлари 2023-2024 йиллар давомида биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда 298 та ҳолатда маҳсулот нархларини юқори қўллаш натижасида жами 669 млн сўмга яқин миқдорда тафовут (фарқ) ҳолатлари аниқланди.

Маълумот ўрнида. Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, “Юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш” ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади.

Юқоридагиларга мувофиқ, Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан “SHAFFOF SEMENT SANOAT” МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+