Энг кўп маош оладиган давлат раҳбарлари эълон қилинди
Биринчи ўрин Осиё вакили бўлган Сингапурга насиб этди. Кейинги ўринларни Швейцария ва Австралия эгаллади.
Politicial Salaries ҳисоб-китобларига кўра, энг кўп маош олувчи мамлакат раҳбари Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг бўлди ва йилига тахминан 1,69 миллион доллар пул олади.
Кейинги ўринлар қуйидаги тартибда тақсимланди:
-иккинчи ўрин: Швейцария президенти Виола Амҳерд – йилига 569,5 минг доллар;
-учинчи ўрин: Австралия Бош вазири Энтони Албаниз – йилига 412,5 минг доллар;
-тўртинчи ўрин: АҚШ президенти Жо Байден - йилига 400 минг доллар;
-бешинчи ўрин: Австрия канцлери – йилига 316,7 минг доллар;
-олтинчи ўрин: Янги Зеландия бош вазири Кристофер Лаксон – йилига 310,5 минг доллар;
-еттинчи ўрин: Канада бош вазири Жастин Трюдо — йилига 301 минг доллар;
-саккизинчи ўрин: Германия канцлери Олаф Шолц – йилига 293,3 минг доллар;
-тўққизинчи ўрин: Япония бош вазири Шигеру Ишиба – йилига 276,4 минг доллар;
-ўнинчи ўрин: Ирландия Бош вазири Саймон Харрис - йилига 267,3 минг доллар.
Россия президенти Владимир Путин йилига 113,6 минг доллар (10,2 миллион рубль) маош билан 28-ўринда.
Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али энг кам маош олади – у йилига бор-йўғи 1,7 минг доллар топади; Нигерия президенти Бола Тинубу (2,2 минг доллар) ва Мўғулистон бош вазири Лувсаннамсраин Оюун-Эрдененинг (3,8 минг доллар) ойлиги бироз кўпроқ баҳоланади.