ЖССТ маймун чечагини аниқлаш бўйича илк тестни маъқуллади
Эрта ташхис қўйиш маймунчечак касаллигига қарши курашиш, беморларни ўз вақтида даволаш ва парвариш қилишни таъминлаш, вирус тарқалишини назорат қилишда муҳим рол ўйнайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймунчечакнинг тарқалишига қарши курашда катта қадам ташлади, бу хавфли вирусни ташхислаш учун биринчи марта тестлардан фавқулодда вазиятларда фойдаланишга рухсат берди.
ЖССТнинг аниқлик киритишича, Abbot Molecular Inc. томонидан ишлаб чиқарилган янги тест касаллик ҳолатлари кескин ошган мамлакатларда тез ва аниқ текширув ўтказиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.
Эрта ташхис қўйиш маймунчечак касаллигига қарши курашиш, беморларни ўз вақтида даволаш ва парвариш қилишни таъминлаш, вирус тарқалишини назорат қилишда муҳим рол ўйнайди.
Ташкилотнинг қўшимча қилишича, Африкада вирус ҳолатларини текшириш имконияти чекланган.
Маймун чечаги дунё бўйлаб тарқалаётган вирусли касаллик бўлиб, у Африканинг баъзи қисмларида кенг учрамоқда.
Бироқ сўнгги ойларда касаллик тарқалиши АҚШ, Испания, Франция, Буюк Британия, Швеция ва Марокашда қайд этилган. Африка Иттифоқи Касалликларни назорат қилиш маркази маълумотларига кўра, йил бошидан бери минтақада вирусдан 866 ўлим аниқланган.