platina.uz

Энг коррупциялашган соҳалар эълон қилинди

Маҳаллий ҳокимлар ходимлари томонидан коррупцион жиноятлар кўпайган. 

Жамият
3 октябрь, 17:30
Энг коррупциялашган соҳалар эълон қилинди

Ўзбекистонда таълим тизими ва маҳаллий ҳокимликларда коррупцион ҳолатлар кўпайган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Олий суд тақдим этган маълумотлар асосида 2024 йилнинг И-ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлил қилинди.

Таҳлилларга кўра, мазкур даврда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.

Жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган.
Жумладан:
- тижорат банкларида 146 (186);
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (177);
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128);
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 (64);
- Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40);
- Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тизимида 30 (33) коррупцион жиноятлар содир этилган.

Шунингдек:
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237);
- давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153);
- маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+