platina.uz

Қашқадарёдаги боғча-мактабларни иситиш учун 2 млрд ажратилди

Пул республика бюджети ссуда маблағларидан берилиши кўзда тутилган. 

Жамият
2 октябрь, 14:00
Қашқадарёдаги боғча-мактабларни иситиш учун 2 млрд ажратилди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши қарори билан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг иситиш тизими учун 2 млрд сўм ажратилди.

Маблағ республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағларидан тақдим этилади, дейилади ҳужжатда. Вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси маблағларнинг ишлатишини назоратга олади.

Жумладан, Қарши шаҳридаги муассасалар учун 81 млн, Шаҳрисабз шаҳри учун 80 млн, Китоб, Деҳқонобод, Касби туманлари учун 240 млн сўмдан, Миришкор туманига 255 млн, Шаҳрисабз туманига 285 млн сўм берилади.Тўлиқ рўйхат ҳужжат иловасида келтириб ўтилган.

Ҳужжат 2 октябр санасида имзоланган ва дарҳол кучга кириши белгиланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+