platina.uz

Ўзбекистонда Paypal, Apple Pay ва Google Pay ишлаши йўлга қўйилади

Самарқанд аэропортида "Tourist map" интерактив портали синов тариқасида ишга туширилади. 

Жамият
2 октябрь, 17:46
Ўзбекистонда Paypal, Apple Pay ва Google Pay ишлаши йўлга қўйилади

2024 йил охиригача Paypal, Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда ҳам ишлаши йўлга қўйилади.

Бу ҳақда "Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ва мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" ҳукумат қарорида маълум қилинган.

2024 йил якунига қадар Марказий банк, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси билан биргаликда халқаро онлайн тўлов компаниялари – Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay кабилар билан музокара ўтказиб, уларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улашни йўлга қўяди.

Зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб туризмнинг қуйидаги янги турлари жорий қилинади:

-маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишни назарда тутувчи саноат туризми;

-олтин, руда ва бошқа минерал ресурслар қазиб олувчи конлар, шахталар, фаолият юритмаётган геологик объектларида технологик жараёнларни, шу жумладан, тоғ жинсларини портлатиш тадбирларини бехатар масофадан кузатиш, мутахассислар билан мулоқот қилиш, тоғ рельефлари бўйича экскурсияларни ташкил қилишни назарда тутувчи геология туризми;

-илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялар, обсерваториялар ҳамда планетарийлар, Фанлар академияси ва унинг тизимидаги ташкилотларга ташриф буюриш орқали фан ва техника ютуқлари билан танишишни назарда тутувчи илмий туризм;

-ҳарбий тарих ва фаолият билан боғлиқ жойларга ташриф буюриш, ёдгорликлар ва тадбирларда қатнашиш, ҳарбий хизматчилар ҳаёти ва шароитлари билан яқиндан танишиш, ҳудудларда туристларга ўқ отиш бўйича пулли хизматлар ташкил қилишни назарда тутувчи ҳарбий туризм;

-мамлакатнинг сиёсий ҳаёти, давлат органлари ва ташкилотларининг тарихи ва фаолиятини акс эттирувчи жойларга, хусусан, Ҳукумат бино ва иншоотларига ташриф буюришни ўз ичига олган давлат-бошқарув туризми.

2025 йил 1 октябрдан бошлаб ички туризм инфратузилмаси бўйича аҳоли ҳамда туристларнинг хабардорлигини таъминлаш имконини берувчи, шунингдек қуйидаги техник имкониятларни назарда тутувчи «Tourist map» интерактив портали синов тариқасида Самарқанд шаҳрининг халқаро аэропортида ишга туширилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+