Наманган ҳокими "Навбаҳор" учун 2,5 млрд. сўм ажратди
Шавкат Абдураззоқов пул ажратиш бўйича иккита фармойиш имзолади.
Спорт
26 январь, 14:30
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг икки фармойиши билан "Навбаҳор" футбол клубига жами 2,5 млрд. сўм ажратилди.
Икки фармойиш жорий йилнинг 19 ва 25 январ кунлари эълон қилинган.
Мазкур маблағ "клуб молиявий ҳолатини тиклаш, мавсумолди йиғинларини юқори даражада ташкил этиш учун" ажратилади. Пул вилоят бюджети захира маблағларидан ажратилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" Ўзбекистон суперлигасининг ўтган йилги мавсумида 47 очко тўплаб, 3-ўринни қўлга киритганди.