Наманганда 19 млрд сўм сарфланяпти
Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг пул ажратиш бўйича қарори эълон қилинди.
Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг пул ажратиш бўйича қарори эълон қилинди.
Унга кўра, 2024 йил иккинчи ҳисобот чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилиши ҳисобидан маблағ ажратилади.
Ажратилаётган 18 млрд 943 млн сўм турли ташкилотларга берилади. Жумладан, Наманган вилояти ҳокимлигига хотин-қизлар тўлов-контракти учун 258 млн, 3 минг нафар тарбияси оғир ёшлар харажати учун 200 млн сўм, 788 та маҳалладаги "Кексалар маслаҳат гуруҳлари"ни рағбатлантириш учун 535 млн, кураш федерациясига 169 млн, футбол ассосиациясига 177 млн тақдим этилади.
Шунингдек, қатор туманларга пул берилади, жумладан, Учқўрғон туманига 432 млн, Наманган шаҳрига 500 млн, Тўрақўрғон туманига 459 млн, Мингбулоқ туманига 233 млн берилади.
Ўзбекистон президентининг Наманган вилоятига ташрифи доирасида ички кўчаларда таъмирлаш ишлари учун 5 млрд сўм ажратилади. Мингбулоқ туманидаги сил касалликлари шифохонаси таъмири учун 3 млрд, Поп туманидаги ихтисослаштирилган мактаб учун 2 млрд, Наманган шаҳридаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказини таъмирлашга 1 млрд берилиши кўзда тутилган. Намангандаги Маънавият ва маърифат маркази биносини реконструкция қилиш харажатларига 1 млрд 720 млн сўм сарфланади.