Андижон вилоятида буюм бозори ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар йўқ. 

Жамият
26 январь, 8:16
Андижон вилоятида буюм бозори ёниб кетди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги буюм бозори ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ маълумот берди. 

Айтилишича, Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозори ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида соат  23:30 да ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январь куни соат 00:30 да ўраб олинган ва соат 01:53 да бартараф этилди.

Ёнғин натижасида тахминан 700-800 кв.м майдон ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмади. 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НаманганХива, Қўқон ва Бухорода ва Андижондаги бозорларда ҳам йирик ёнғинлар кузатилганди. 

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+