Савдо-саноат палатаси раисига ўринбосарлар тайинланди
Ҳар икки тайинлов ҳам бугунгача бўш турган лавозимлар ўрнига амалга оширилган.
Жамият
24 январь, 13:59
![Савдо-саноат палатаси раисига ўринбосарлар тайинланди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2024-01-24_12-15-49.251af6cfc7ba.webp)
Савдо-саноат палатаси раисига икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда палата саҳифасида хабар берилди.
Дилшод Расулов Халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосар лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент администрациясида бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Даврон Қурбонов эса бизнес муҳитини таҳлил қилиш ва ишбилармонлик индексларини баҳолаш, тадбиркорларга бозор инфратузилмаси масалаларида кўмаклашиш йўналиши бўйича ўринбосар бўлди. Тайинловга қадар у Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.