Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди
Самадов шу вақтга қадар Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Президент фармони билан Алишер Бахадирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тимур Нуригитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари – Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
