Таниқли актёр ва режиссёр оламдан ўтди
Турғун Азизов 33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган эди
Маданият
22 январь, 21:14
Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди.
Турғун Азизов 1934 йилнинг 30 ноябрида Тошкентдаги Сарёғчи (ҳозирги Бешқайрағоч) маҳалласида туғилган. 1956 йили аввалги Ўзбекистон давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаб, шу йили ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга қабул қилинган.
33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Шунингдек, у «Меҳнат-шуҳрати» ордени (2001 йил) соҳиби ҳам ҳисобланади.
Театрдаги роллари:
- Фердинанд («Макр ва муҳаббат»);
- Илёс («Сарвқомат дилбарим»);
- Эйдзи («Ўғирланган умр»);
- Марк Туйск («Оқпадар»);
- Ниёз («Номаълум киши»);
- Йўлчи («Қутлуғ қон»);
- Ғофир («Бой ила хизматчи») ва бошқалар.
Режиссёрлик ишлари:
- «Меҳробдан чаён» – Абдулла Қодирий
- «Чимилдиқ» – Эркин Хушвақтов
- «Машраб» — Эркин Хушвақтов
- «Океандаги етти қичқириқ» — Алехандро Касона
Филмлардаги роллари:
- «Мафтунингман» Ю.Аъзамов – Бакир Назаров
- «Одамлар орасида ёлғиз» К.Ёрматов – Амир Насрулло