Россиядаги минтақада тартибсизликлар: собиқ депутат хавотирли баёнот берди

Ҳодисада Россиянинг ҳудудий яхлитлиги бўйича таҳдидлар янгради. 

Жаҳон
19 январь, 12:32
Россиядаги минтақада тартибсизликлар: собиқ депутат хавотирли баёнот берди

Бошқирдистонда блогернинг қўлга олинишидан  оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Натижада Россия Тергов қўмитасининг Бошқирдистон бўйича тергов бошқармаси Баймак шаҳрида содир бўлган оммавий тартибсизликлардан кейин Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича иш қўзғатди.

Тўққиз киши тартибсизликлар сабаб қўлга олинган.

Россия Тергов қўмитаси расмий Телеграм-каналида эълон қилган маълумотларга кўра, Жиноят кодексининг 212-моддаси ("Оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ва иштирок этиш"), шунингдек 318-моддаси ("Ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш") ,билан иш қўзғатилган. 

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Бошқирдистон аҳолисини Баймак туман суди яқинида норозилик акцияси ташкил этишга чақириқлар тарқатилган. Тўполонларга террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган блогер Фаил Алчинов устидан ўтказилган суд жараёни сабаб бўлди. Алчинов Украина уруши, шунингдек, меҳнат муҳожирлари ҳақидаги нохуш гаплари учун айбланганди. 

Мувофиқлаштирилмаган намойиш иштирокчилари Алчиновни озод қилишни талаб қилишди. Улар полиция билан тўқнаш келишди. Полиция уларни тарқатишда кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланган. 

Россия давлат думаси собиқ депутати Илья Пономаревнинг тахмин қилишича, намойишлар Россиянинг бошқа минтақаларига ҳам тарқалиши мумкин. У Ёқутистон, Тува, Бурятия каби ҳудудларни мисол қилиб келтирган. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+