Сунъий интеллект ҳақида билишимиз керак бўлган ўнта ҳақиқат

Имкон борича шахсий маълумотларни сунъий интеллектга ишонмаган маъқул. 

Жамият
17 январь, 18:03
Сунъий интеллект ҳақида билишимиз керак бўлган ўнта ҳақиқат

Бугун кунимизда сунъий интеллект билан кунлик ҳаётимиз анча қулайлашди. Биз ҳаётимизни қулайлаштирган сунъий интеллект ҳақида қуйидаги 10 та ҳақиқатни билиб олишимиз мумкин.

Сунъий интеллект биз ўйлаганимизчалик ақлли эмас

Билишимиз керак бўлган нарсалардан бири шуки, сунъий интеллектнинг бугунга қадар энг яхши намунаси бу ChatGPT каби янги суҳбатдошлар ҳам “ақлли” эмас.

Тушунарли қилиб айтганда, ChatGPT инсоният томонидан саволларга жавоб беришга программалаштирилган компютер дастури, холос.

Бу дастур ҳам баъзида бизни “ҳақиқий ақл” билан суҳбатлашганимизга ишонтиради, аслида ундай эмас.

Реал ҳаётда ўзи-ўзини бошқара олмайди

Сунъий интеллект инсон мияси томонидан қилинадиган ишларни қила олишга дастурланяпти. Аммо, ҳалича бунинг имкони топилганича йўқ.

Масалан, машина бошқариш каби баъзи ишлар ушбу ақлли дастур учун жуда қийин иш. Ўз-ўзини бошқара оладиган машиналар яратишга тинимсиз ҳаракатлар олиб бориляпти, лекин ҳали бу яратилганича йўқ.

Google translate ҳам ҳатто ўзини қайта ишлаб, ривожланишга мажбур

Сунъий интеллект таржимон чиндан ҳам дунёнинг исталган тилини тез фурсатда таржима қила олиши билан ажралиб туради. Бундан фойдаланиб дунёнинг исталган томонига саёҳат қилишингиз мумкин. Ушбу электрон таржимонларнинг келажакда янада ривожланиши кутилмоқда.

Пластик карталарингизни ChatGPTга ишонманг!

ChatGPT каби ақлли дастурларнинг яна бир ёмон томони сизга ҳақиқатни айтмаслигидир.

Ундан нимадир сўрасангиз у сизга ўзида мавжуд энг мақбул жавобни беради, лекин уларда ҳақиқат тушунчаси мавжуд эмас. Агар у саволнинг жавобини билмаса оддийгина ёлғон тўқиб қўя қолади.

Интернет тармоқларидан ўқиган ҳамма нарсаларингизга ҳам ишонманг.

Сунъий интеллект сиз фойдаланаётган интернет тармоғига кириб кўраётган нарсаларингизни бошқара олади. У сизга энг ёқадиган нарсаларни чиқариб берса, баъзан ҳатто сиз ёқтирмаган бирор машҳур шахс ҳақида ёлғон маълумотларни тақдим қилиши мумкин. Бу худди бугун кенг қўлланилаётган ота-она назоратига ўхшайди.

Медицина соҳасида катта янгиликларга сабаб бўлади.

Докторлар келажакда сунъий интеллектдан рентген каби фойдаланиб ташхис қўйиш имконига эга бўлишади. Аммо, у доим ҳам тўғри ташхис қўя олади деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Яхши томони эса бу жуда кўп ҳали давоси топилмаган касалликлардан халос бўлишга йўл очишидир.

Сунъий интеллект баъзи тоифага нисбатан бошқача кайфиятда

Америка университетида олимлар тадқиқот ўтказиш мақсадида сунъий интеллектга барча мавзу ва маълумотларни эркак киши овози билан киритишди. Шу маълумотлар бўйича қиз бола овози билан савол берилганда яхши натижага эришиб бўлмади.

Яна бир ёмон томони дунё бўйича кенг қўлланилмайдиган тилларда деярли самарали эмаслигидир.

Ғайри мақсадларда ишлатилиш хавфи бор!

Аксарият инсон программистлар террористик ва шу каби инсон ҳаётига хавф соладиган ишлар учун ҳаракатланиш дастурини тузишни рад этишади.

Аммо, нима вазифа берганингизда уни бажарувчи ёрдамчингиз бўлсачи? Бундай қуролли ҳужумларни уюштириш ва ташкил этиш жуда осон бўлиб қолади. Айнан бу ҳам мутахассислар ўйлаб кўриши лозим бўлган долзарб мавзудир. Ҳаттоки, Британияда сунъий интеллектнинг инсонларга таҳдид қилгани рўйхатга олинди.

Сунъий интеллект бир дастур

У қўрқилиши ва чеклаб қўйилиши лозим бўлган хавф эмас. Шунчаки уни инсон бошқарувидан чиқариб юбормаслик керак. Лекин, нима бўлган ва замон қандай ривожланган тақдирда ҳам унга “онги” бор мавжудот деган қарашда бўлманг. Ҳозир унинг қандай имкониятлари бўлса, буларнинг бари инсон томонидан дастурланган.

 Тасаввур санъатини оширишира олади

Аслини олганда сунъий интеллектнинг асосий вазифаларидан бир инсон тасаввур эта олмайдиган нарсаларни буйруқлар асосида тасвирлаб беришдан иборатдир. Ушбу ақлли дастур биз ҳатто тасаввур эта олмаган янги санъат турларини юзага келтириши, инсон қобилиятини янада ривожлантира олиши мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+