Ўзбекистон терма жамоасига интизомий иш очилди
Бунга Сурия билан ўйиндаги ҳолат сабаб бўлди.
Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон футбол ассосиациясига нисбатан интизомий иш очди. Бу ҳақда спорт журналисти Алишер Никимбаев хабар бермоқда.
Журналистнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари Осиё Кубогида Сурияга қарши ўйинда мусобақага ҳеч қандай алоқаси бўлмаган компанияларнинг футболкаларини кийиб ўтиргани учун интизомий иш очилган.
"Ажабланарли жойи йўқ. Бизда бошқаларнинг интеллектуал ҳуқуқларига бепарво муносабат кучли", деб ёзади журналист.
Бу воқеа туфайли Ўзбекистон футбол ассоcиацияси жаримага тортилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Сурияни мағлуб эта олмади ва ўйин 0:0 ҳисобида якунига етди.
Телеграмда кузатиб боринг!