Товуқ гўшти нархи ошиши мумкин

1 октябрдан янги сўйилган ёки музлатилган парранда гўштини Ўзбекистонга олиб киришда белгиланган божхона имтиёзи бекор қилинади. 

Иқтисод
6 кун аввал, 11:13
Товуқ гўшти нархи ошиши мумкин

Ўзбекистонда товуқ гўшти қимматлашиши мумкин. 

2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади. Бу парранда гўшти нархига таъсир этиши мумкин. 

Мазкур ўзгариш жорий йилнинг 27 июнь куни президент томонидан қабул қилинган "Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган. 

Шунингдек,  2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+