Ҳисоб палатаси раисига ўринбосарлар тайинланди

Отабек Аллаберганов солиқ органларида, жумладан, Давлат солиқ қўмитасида қатор лавозимларда ишлаган. 

Жамият
5 кун аввал, 18:00
Ҳисоб палатаси раисига ўринбосарлар тайинланди

Ҳисоб палатаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди. 

Жумладан, Аллаберганов Отабек Валижонович — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари ъэтиб тайинланди.

Аллаберганов 1977 йилда туғилган. 1999 йилда Урганч давлат университетини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга. Илгари солиқ органларида, жумладан, Давлат солиқ қўмитасида қатор лавозимларда ишлаган. Шунингдек, у Бош прокуратуранинг солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш ҳамда иқтисодиёт соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш секторида ишлаган.

Мирзаев Сардор Алишерович Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлди. У 2005 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Сардор Мирзаев Молия институтлари ва давлат органларида ишлаган, 2016 йилдан буён Ҳисоб палатасида турли лавозимларда фаолият юритган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+