platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Йил бошидан буён 4,2 триллион сўм харажат мақбуллаштирилди

Ушбу ​ҳисобот даврида 84 та аудит тадбири ўтказилиб, шундан 46 таси масофавий шаклда амалга оширилди. Аудитлар натижасида харажатлар йўналишида 2 триллион сўмлик молиявий хатоликлар аниқланган. 

Йил бошидан буён 4,2 триллион сўм харажат мақбуллаштирилди

Ҳисоб палатаси 9 ойда 4,2 триллион сўм харажатни мақбуллаштирди, 250,2 миллиард сўм бюджетга ундирилди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.

​Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси матбуот котиби Дилдора Ҳошимова иштирокида ўтказилган брифингда идоранинг 2026 йил 9 ойлик фаолияти натижалари маълум қилинди.

​Ҳисобот даврида 84 та аудит тадбири ўтказилиб, шундан 46 таси масофавий шаклда амалга оширилди. Аудитлар натижасида харажатлар йўналишида 2 триллион сўмлик молиявий хатоликлар аниқланиб, 4,2 триллион сўм харажат мақбуллаштирилди, 23,6 миллиард сўмлик ноқонуний харажатларнинг олди олинди ва бюджетга 250,2 миллиард сўм ундирилди. Даромадлар йўналишида эса 1,6 триллион сўмлик қўшимча солиқ ва мажбурий тўлов манбалари аниқланиб, шундан 656,3 миллиард сўми бюджетга йўналтирилди. Давлат харидлари соҳасида 10,2 триллион сўмлик қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун 4,8 триллион сўмлик ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

​Ҳисоб палатаси фаолиятини рақамлаштириш доирасида масофавий назорат орқали аниқланган хавф-хатарларнинг 17,1 триллион сўмлик қисми бартараф этилди, 90 миллиард сўмлик камчиликларнинг олди олинди. “Масофавий аудит” ахборот тизимида 5 та йўналиш бўйича сунъий интеллект имкониятлари жорий этилиб, 115 миллиард сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилди. Шунингдек, аудит ва маълумотлар таҳлили соҳаларига малакали кадрларни жалб қилиш мақсадида илк бор очиқ танлов эълон қилиниб, 300 дан ортиқ ариза келиб тушди. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Давлат аудити олий мактаби ташкил этилиб, ўқув дастурларига халқаро CIPFA ва INTOSAI стандартлари асосидаги модуллар киритилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid