"Ҳизбуллоҳ" етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлгани тасдиқланди

У "Ҳизбуллоҳ"ни 1992 йилдан буён бошқариб келаётганди. 

Жаҳон
7 кун аввал, 17:17
"Ҳизбуллоҳ" етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлгани тасдиқланди

Исроил қуролли кучлари "Ҳизбуллоҳ" етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлими ҳақида эълон қилди. 

Исроил баёнотида айтилишича, бир кун аввал Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари жангарилари Байрутнинг Даҳия туманидаги турар-жой биноси остида жойлашган Ҳизбуллоҳнинг марказий қароргоҳига зарба берган. Зарба гуруҳнинг юқори қўмондонлиги штаб-квартирада бўлган бир вақтда берилган.

Орадан бироз вақт ўтиб, "Ҳизбуллоҳ" Насруллоҳнинг ўлимини тасдиқлади

Ҳасан Насруллоҳ Эрон билан яқин шахсий алоқаларга эга эди ва "Ҳизбуллоҳ"ни жиддий сиёсий ва ҳарбий кучга айлантиришда муҳим роль ўйнаган. 

Ҳасан Насруллоҳ 1960 йилда туғилган ва Байрутнинг шарқий қисмидаги Бурж Ҳаммуд маҳалласида ўсган. У 1992 йилда Аббос Мусавининг ўлимидан ссўнг гуруҳни бошқариб келаётганди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Эрон олий раҳнамоси оятулло Али Хаменеий хавфсиз ҳудуд (бункер)га ккўчирилган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+