Хоразм вилояти ҳокими 4 млрд сўмга яқин пул ажратяпти

Барча маблағлар республика бюджетидан олинган ссуда маблағлари ҳисобидан берилади.

Жамият
27 сентябрь, 21:20
Хоразм вилояти ҳокими 4 млрд сўмга яқин пул ажратяпти

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов республика бюджетидан олинган ссуда маблағлари ҳисобидан турли мақсадларга пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади.

Урганч шаҳридаги маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ масалаларни тизимли ҳал этиш ҳамда аҳолига муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида 1 миллиард сўм

Бу пул республика бюджетидан олинган ссуда маблағлари ҳисобидан Урганч шаҳар маҳаллий бюджетига ссуда сифатида ажратилади.

Хоразм вилояти кураш федерацияси ходимларининг 2024 йил олти ойлик иш ҳақи харажатлари учун 575 миллион сўм республика бюджетидан олинган ссуда маблағлари ҳисобидан Хоразм вилояти кураш федерациясига ажратилади.

Шунингдек, Хива тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 25-сонли мактабнинг эски бўш биноси негизида IT парк ташкил этиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 300 миллион сўм, 7 сентябрда тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан туман(шаҳар)ларда биттадан ташкил қилиш белгиланган намунали маданият марказларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 828,6 миллион сўм, жами 1,1 миллиард сўм ажратилади.

Бу маблағлар республика бюджетидан олинган ссуда маблағлари ҳисобидан вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси давлат унитар корхонасига ўтказилади.

Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари”га киритилган профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг шартнома тўловларини қоплаш учун 992 миллион сўм республика бюджетидан олинган ссуда маблағлари ҳисобидан вилоят “Ёшлар дафтари” жамғармасига берилади.

Қўшкўпир туманидаги Кўктом ва Олтин воҳа маҳаллаларида замонавий тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш учун 196 миллион сўм ҳам Қўшкўпир тумани маҳаллий бюджетига ссуда сифатида ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий массиви ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун 3 млрд 628 млн сўм ажратилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+