Райан Рутга расман Трампга суиқасд уюштириш айби қўйилди

У умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. 

Жаҳон
25 сентябрь, 9:45
Райан Рутга расман Трампга суиқасд уюштириш айби қўйилди

АҚШ фуқароси Райан Рутга расман Доналд Трампга суиқасд қилишга уриниш айби қўйилди.

15 сентябрь куни қўлида автомат билан АҚШ собиқ президенти ва номзод Доналд Трампнинг голф клуби яқинида отиша содир этган Райан Рутга сайлов пайтида номзодга суиқасд уюштиришга уринишда расман айблов эълон қилинди. 

Бу ҳақда сешанба куни АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.

"Адлия департаменти демократиямизнинг моҳиятига зид зўравонлик ҳаракатларига тоқат қилмайди ва биз уларни қўлга киритганларни топамиз ва жавобгарликка тортамиз", деди департамент раҳбари, АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланд.

Ҳибсга олинганидан бери ҳибсда сақланаётган 58 ёшли Райан Рут аввалроқ қурол сақлашда айбланган, унга 20 йилгача қамоқ жазоси хавф солаётганди. Трампга суиқасд қилишда айбланиб, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. 

Адлия вазирлиги Майамидаги катта ҳакамлар ҳайъати айблов хулосасини тасдиқлаганини эълон қилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+