platina.uz

Мазутдан ёқилғи сифатида фойдаланиш тақиқланади

2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш мақсадида мазутдан фойдаланиш тақиқланади. 

Жамият
25 сентябрь, 17:20
Мазутдан ёқилғи сифатида фойдаланиш тақиқланади

Ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.

“Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-338-сон, 24.09.2024 й.) қабул қилинди.

Марказий Осиё давлатлари билан муҳокама қилган ҳолда Яшил Марказий Осиё фонди ва Марказий Осиё иқлим масалалари марказини ташкил этишнинг концептуал асослари ишлаб чиқилади.

2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.

Тошкент шаҳрига туташ туманлардаги 1,2 мингдан ортиқ иссиқхоналарда фойдаланилаётган кўмир ёқилғисининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади ҳамда бундай ускуналарни ўрнатиш учун иссиқхона хўжаликларига субсидия ажратиш механизми жорий қилинади.

2025–2030 йилларда Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларидаги жами 441 гектар ер майдонларида “яшил белбоғ” ва “яшил боғлар” ташкил қилинади.

2028 йилдан “Евро – 4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш босқичма-босқич чекланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+