platina.uz

Йил охирига бориб 80 бензин чекланади, мазут ёқишни тўлиқ тақиқлаш бошланади

Бунинг учун мутасаддилар барча куч ва ресурсларини сафарбар этади.

Жамият
8 февраль, 12:13
Йил охирига бориб 80 бензин чекланади, мазут ёқишни тўлиқ тақиқлаш бошланади

2025 йил якунига қадар қуйидаги вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга барча куч ва ресурслар сафарбар этилади:

  • аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 бензиндан фойдаланиш ва сотишни чеклаш;
  • республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш.

Бундан авариявий ёқилғи сифатида Экология вазирлигини хабардор қилиб, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари мустасно.

Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги президент фармонида сўз боради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+