Лондонда “Ипак йўллари” кўргазмаси очилди
Маросимда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қатнашди.
Сиёсат
25 сентябрь, 19:39
Лондондаги Британия музейида “Ипак йўллари” кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам қатнашиб, нутқ сўзлади.
"Кўргазмада Ўзбекистон музейларидан тўпланган, бой тарихий ва маданий меросимизни акс эттирувчи нодир, қимматли осори атиқалар намойиш қилинади.
Ишончим комилки, ушбу лойиҳа Ипак йўли тарихи ва маданиятига қизиқувчиларга илҳом бағишлайди, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш йўлидаги умумий саъй-ҳаракатларимизни ифода этади", деб ёзди Саида Мирзиёева.