Зеленскийнинг "ғалаба режаси" тафсилотлари ошкор бўлди

Режада Украинанинг Курск вилоятидаги амалиёти Кремлга босим ўтказиш воситаси сифатида сақланиб қолиши ҳам баён этилган. 

Жаҳон
23 сентябрь, 13:44
Зеленскийнинг "ғалаба режаси" тафсилотлари ошкор бўлди

Британиянинг Times газетаси Украинанинг "ғалаба режаси" тафсилотларини эълон қилди.

Times газетаси Владимир Зеленскийнинг Жо Байденга тақдим этиш учун АҚШга олиб келган "ғалаба режаси" тўртта асосий нуқтадан иборатлигини ёзади:

-НАТОга аъзолик бўйича ўзаро мудофаа келишувига ўхшаш Ғарб хавфсизлик кафолатларини сўраш;

- Украинанинг Курск вилоятидаги операциясини ҳудудий гаров сифатида давом эттириш;

- замонавий қуроллар билан таъминлаш бўйича сўров;

- Украинанинг вайрон бўлган иқтисодиёти учун халқаро молиявий ёрдам.

Зеленский 26 сентябр куни бўлиб ўтадиган Байден билан учрашувигача режанинг тўлиқ тафсилотларини ошкор қилмаслигини айтди ва уни президентликка икки номзод Доналд Трамп ва Камала Харрисга ҳам тақдим этиш ниятида эканлигини айтди, дея эслатади газета.

Бундан ташқари, Зеленский Байдендан Украина учун "хавфсизлик кафолати"ни талаб қилмоқчи, бу эса Доналд Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган тақдирда Киевни ноқулай тинчлик келишувига мажбурлашига йўл қўймайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинадаги тинчлик бўйича Бразилия ва Хитой таклифлари ҳам янграган, аммо Киев уни Россия манфаатларига хизмат қилади дея танқид қилганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+