Давлат чегараси ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритиляпти

Бу билан барча қонунчилик ҳужжатларида чегара тушунчалари аниқ ва бир хил қўлланилишига эришилади.

Сиёсат
21 сентябрь, 11:18
Давлат чегараси ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритиляпти

Сенат ялпи мажлисида давлат чегараси ҳақидаги қонунга айрим ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси маъқулланди.

Жумладан:

  • "Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги қонунга делимитация қилиш, яъни давлат чегараси чизиғини аниқлаш, унинг ўтишини тасдиқлаш ва уни харитада график тарзида акс эттириш;
  • демаркация қилиш, яъни чегара белгиларини ўрнатиш йўли билан жойларда давлат чегараси чизиғини белгилаш;
  • редемаркация қилиш, яъни давлат чегараси чизиғини тиклаш ва уни чегара белгилари билан тиклаш, йўқотилган чегара белгиларини тиклаш, қўшимча чегара белгиларини ўрнатиш каби тушунчалар киритилмоқда.

Бу ўзгартиришлар билан давлат чегараси бўйича барча қонунчилик ҳужжатларида чегара тушунчалари аниқ ва бир хил қўлланилишига эришилади, ДХХ чегара қўшинлари ваколатларини аниқлаштиришга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+