“Евро-4” стандартидан паст ёқилғилар босқичма-босқич тақиқланади

Шавкат Мирзиёевга кўрсатилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича таклифлар тақдимотида шу ҳақда сўз боради.

Иқтисод
20 сентябрь, 9:09
“Евро-4” стандартидан паст ёқилғилар босқичма-босқич тақиқланади

Чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024-2030 йилларга мўлжалланган миллий дастурда “Евро-4” стандартидан паст тоифадаги ёқилғини сотиш ва ундан фойдаланишни босқичма-босқич тўлиқ тақиқлаш назарда тутилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябр куни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларидаги таклифлар тақдимоти билан танишди. Қайд этилишича, Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича модернизация қилинади.

“Евро-4” стандартига жавоб берадиган ёқилғилардан ҳозирги кунда Европа бутунлай воз кечган, Россияда кам қолган. Ўзбекистон ҳам 2025 йил январдан 80 маркали бензинни тақиқлайди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+