Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон учун муҳим ғалабани тақдим этди

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Сербияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.

Спорт
19 сентябрь, 23:20
Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон учун муҳим ғалабани тақдим этди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат олимпиадасида мамлакатга муҳим ғалаба келтирди. 

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Сербияга қарши дона сурди.

Ўзбекистонлик шахматчилар – Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоевлар дуранг натижа қайд этишди.

Нодирбек Абдусатторов эса ҳал қилувчи паллада ажойиб ўйин кўрсатиб, рақибини мағлуб қилди ва Ўзбекистон учун керакли ғалабани тақдим этди. 

Умумий ҳисоб: Ўзбекистон - Сербия 2,5:1,5.

Қизлар жамоаси эса АҚШ билан тўқнаш келди ва 0,5:3,5 ҳисобида мағлуб бўлди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+