Нодирбек Абдусатторов совринли ўринга эга чиқди
"Tata Steel Chess" мусобақаси ўз якунига етди.
Спорт
29 январь, 9:26
Нидерландияда бўлиб ўтган "Tata Steel Chess" мусобақаси ўз якунига етди. Унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов 3-ўринни эгаллади.
Бирйўла 4 нафар шахматчи 8,5 очко тўплагани сабабли ғолиб тай-брекда аниқланди. Қўшимча партияларда Нодирбек Абдусатторов, Аниш Гири, Гукеш ва Йи Вей иштирок этди.
Қуръага кўра, Нодирбек хитойлик Йи Вей билан тўқнаш келди ва 0,5 : 1,5 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди.
Якунда финал баҳсида Гукешни таслим этган Йи Вей нуфузли мусобақа ғолибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов аввалроқ мураккаб вазиятдан чиқиб кетган ҳолда ғалаба қозонган ва ярим финалга чиққанди.