Нодирбек Абдусатторов йирик турнирда ғалаба қозонди

Мусобақанинг соврин жамғармасини ташкилотчилар очиқламаган. 

Спорт
28 январь, 21:10
Нодирбек Абдусатторов йирик турнирда ғалаба қозонди

“Tata Steel Chess 2024” турнирининг охирги турида ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов мураккаб вазиятдан чиқиб кетган ҳолда ғалаба қозонди ва 8,5 очко билан пешқадамлар сафида тугатди.

Нодирбекдан ташқари яна 3 кишида 8,5 очко бор. Булар: Аниш Гири, Гукеш ва Веи Йи.

Бу дегани энди 4 нафар шахматчи чемпионлик учун тай-брекда тезкор шахматда курашади. Аввал ярим финалда 2 та жуфтлик, кейин эса финал бўлади. Ярим финал жуфтликлари:

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Веи Йи (Хитой)
Аниш Гири (Нидерландия) — Гукеш (Ҳиндистон)

Тай-брек баҳслари бугуннинг ўзида бўлиб ўтади.

“Tata Steel Chess 2024” 12-28 январ кунлари Нидерландияда ўтказилмоқда. Мусобақанинг соврин жамғармаси ташкилотчилар томонидан очиқланмаган. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+